Финляндияда зирҳли автомобилнинг поезд билан тўқнашиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
Йўл-транспорт ҳодисаси 26 октябрь куни эрталаб мамлакат жануби-ғарбида жойлашган Раасепори шаҳридаги темир йўл кесишмасида содир бўлган.
Йўловчи поезди Каря шаҳридан Ханкога қараб ҳаракатланаётган бўлган. Ҳалок бўлганларнинг уч нафари ҳарбий, яна бири эса поезд йўловчиси.
Тўқнашув оқибатида 11 киши жароҳат олган, уларнинг етти нафари шифохонага етказилган. Шифокорларнинг таъкидлашича уларнинг аҳволи оғир.
Жабрланганлар орасида тўрт нафар ҳарбий хизматчи бор. Айни вақтда темир йўлнинг ЙТҲ содир бўлган участкаси вақтинча ёпилган.
Изоҳ (0)