Twitter’даги shinji тахаллусли фойдаланувчи истироҳат боғидаги чархпалакнинг кабиналари шамолда айланаётгани акс этган видеони тармоққа жойлади, деб ёзмоқда TJournal. Видео Хоккайдо префектурасида фойдаланувчининг уйи деразасидан олинган. Эркакнинг сўзларига кўра, оғир кабиналар тўхтовсиз бир неча дақиқа давомида айланган.
むちゃくちゃ回るやん pic.twitter.com/bpE9jv89Pc
— shinji (@Ruru0912adjpp) October 23, 2017
Маҳаллий ОАВларнинг хабарларига кўра, кучли шамол Япониянинг жануби-ғарбий ва марказий қисмларидан ўтган «Лан» тўфонининг асорати ҳисобланади. Чархпалак жойлашган хиёбон ходимларининг маълум қилишича, бундай айланиш қурилманинг ўзига хослиги билан асосланади, айланиш баланд иншоотни шамолли кунларда зарарланишидан ҳимоя қилади.
南知多ビーチランド
— 野田 (@kanta_622) October 23, 2017
新アトラクション pic.twitter.com/WI1ZrwIxSc
Хиёбонда жабрланганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот келиб тушмаган. Чархпалакнинг иши тўлиқ текширувдан кейин қайта тикланган.
Изоҳ (0)