Аргентиналик аёл ҳовлида ўйнаётган 12 ёшли ўғлининг ёнига яшин тушганини видеога олди, деб хабар берди Инфобаэ.
Боланинг онаси — Каролина Котур чақмоқдан қўрқадиган қизини тинчлантиришга ҳаракат қилган. Шу вақтда уй хизматчиси унга ўғли сув трубаси остида ўйнаётганини айтган.
У камерани ёқиб, болани суратга олишни бошлаган. Шу орада боланинг ёнига яшин келиб урилган ва аёл қўрққанидан телефонини тушириб юборган.
«Худога шукур, ўғлимга ҳеч нима қилмади», — дея журналистларга жавоб берди Котур.
Изоҳ (0)