Туркия Ziraat Bank’и «Агробанк» акциядорлик-тижорат банкининг UTBАNK’даги улушини харид қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Enterprise Architecture Group раҳбари Илкер Мет маълум қилди, дея хабар беради UzDaily.
Метга кўра, Ziraat Bank ва «Агробанк» ўртасида дастлабки келишув имзоланган. Ҳозирда Ziraat Bank’нинг UTBАNK’даги улуши 50 фоиздан иборат. «Агробанк» ҳам ўзбек-турк банкида шунча улушга кўра.
Келишув имзоланганидан сўнг томонлар битимни якунлаши кутилмоқда. Турк банки Ўзбекистонда 2018 йили Ziraat Bank-Узбекистан бренди остида иш бошлашни режалаштирган.
Изоҳ (0)