Туркия маиший техника бозорида етакчи бўлган компания — Arçelik Ўзбекистон бозорига чиқишни режалаштирмоқда, деб ёзади «Kommersant.uz» пойтахт ҳокимлигига таяниб.
Туркия компанияси Ўзбекистонда маиший электр техника ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Ишга тушиш муддати ва молиялаштириш ҳажмлари ҳақида ҳозирча маълум қилинмаяпти. Шуниси маълумки, заводни қуриш ҳақидаги шартнома Шавкат Мирзиёевнинг 25—26 октябрга мўлжалланган Туркияга давлат ташрифи доирасида имзоланади.
Arçelik Beko, Grundig каби 11 та марка остида маиший техника ишлаб чиқаради. Компания заводлари Туркия, Россия, Руминий, ЖАР, Покистон ва Хитойда жойлашган.
Изоҳ (0)