Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жорий йилнинг 5 апрель куни муқаддам судланмаган В.Сагдиева (1975 йилда туғилган) алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида фирибгарлик содир этди. Бу ҳақда «Telegraf.uz» хабар бермоқда.
У «Пахтакор» стадиони ёнида А.Аъзамов ишончига кириб, унга футболчилар ойлик маошларини АҚШ долларида олишини ва давлат нархида футболчилардан АҚШ долларини олиб беришини айтиб, 11,5 миллион сўм пулини қўлга киритиб, ваъдасини бажармаган ва пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Олиб борилган тезкор тадбир давомида гумонланувчи В.Сагдиева ушланди ва ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)