23 октябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Шавкат Мирзиёев 25–26 октябрь кунлари Туркияга давлат ташрифи уюштиради. Ўзбекистон делегацияси, шунингдек, Истанбул шаҳрига ҳам ташриф буюради.
2. 24 октябрь куни Ўзбекистон бўйлаб кучли шамол кузатилади. 17 октябрь куни Тошкентда кузатилган кучли шамол оқибатида бир киши ҳалок бўлган эди.
3. Доллар курси 10,84 сўмга ошди, евро курси салкам 20 сўмга тушди. Бир доллар — 8 069 сўм 61 тийин!
4. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Airbus A320 самолётлари партиясини сотиб олади. Самолётлар лизингга олинади. Ҳаво кемаларини 2018 йилда олиш режалаштирилган.
5. Самарқанд вилояти депутатлари дабдабали тўй маросимларига қарши курашни бошлади. Тўйларда энди узундан узун кортежлар бўлмайди.
Изоҳ (0)