Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон Самарқанд вилоятининг чекка қишлоқларида меҳнат қилаётган пахтакорларга ёрдамлашиш учун борди. Бу ҳақда хонанда Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.
«Ҳамма Тошкент вилоятида, мен бўлса Самарқанднинг чекка қишлоқларига кетдим. Азизлар, деҳқонларимиз не машаққатлар билан етиштирган бу пахталарни ўзимиз териб олмасак ким теради?», — деб ёзади хонанда.
Сардор Раҳимхон шунингдек, пахтакорларнинг яшаши, сифатли овқатланиши учун ҳамма шароитлат яратилганини ва уларга меҳнат ҳақи ўз вақтида тўланаётганини таъкидлади.
https://www.instagram.com/p/BagaY1ClFkn/
https://www.instagram.com/p/BagbeilFQud/?taken-by=sardorahimxon
Мавзуга доир: «Ҳамма — пахтага»: Ўзбек шоу-бизнеси теримга чиқди
Изоҳ (0)