• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Сумерки»да роль ижро этган ўзбекистонлик актёр Алихан гонорари, роллари ва оиласи ҳақида

    MyDay нашри фильмлардаги салбий образлари билан танилган актёр Алихан билан суҳбат уюштирди.

    Фото: MyDay

    Фото: MyDay

    Кинога кириб келишим

    Актёрлик соҳасига Америкада ўқиб юрган пайтларим қадам қўйганман. Илк ролим «Ғира-шира» («Сумерки») фильмида эпизодик рол эди. Шу фильм менинг энг катта ютуғим бўлган. Чунки америкалик актёрлар 4—5 йил рол ижро этиб ҳам «Киноактёрлар Гильдияси»га аъзо бўла олмаётган бир пайтда, мен бир ой ичида аъзо бўлганман.

    Фото: MyDay

    Фото: MyDay

    Ролларим

    Ташқи кўринишим салбий ролга мос бўлгани учун ва салбий образларни яратиш менда қийинчилик туғдирмагани сабабли кўпроқ салбий ролларни ўйнайман. «Ойқиз эртаги» фильмида ижобий ролда намоён бўлганман ва яқинда экран юзларини кўриш арафасида турган «Темур» фильмида ҳам салбийдан ижобийга ўзгарадиган қаҳрамон образини яратганман. Яна ўзимни бачкана бўлмаган комедия жанрида ҳам синаб кўриш истагим бор.

    Фото: MyDay

    Фото: MyDay

    Охирги ролларим

    Рол ижро этган охирги фильмларим – «Дайди», «Темур», «Қотиллар ўйини». «Темур» фильми ҳақида гапирадиган бўлсам, у Ватанга бўлган севги, оилага бўлган муҳаббат тўғрисида. Фильм режиссёри Нодир Мўминов. Бадиий раҳбар Аюб Шаҳобиддинов. Премьера яқин кунларда бўлиб ўтади.

    Фото: MyDay

    Фото: MyDay

    Гонорарим

    Америкада «Киноактёрлар Гильдияси»га аъзо бўлишимдан аввал соатига саккиз АҚШ доллари миқдорида гонорар олар эдим. Гильдияга аъзо бўлгач, бир кунлик гонорарим 750 АҚШ долларига кўтарилган. Ўзбекистонда эса бир кунлик суратга олиш ишлари учун 200 АҚШ доллари атрофида гонорар оламан.

    Фото: MyDay

    Фото: MyDay

    Тахаллусим

    Тўлиқ исмим Нурмуҳаммад. У жуда ҳам узун бўлгани учун америкаликларга ўзимни таништириш қийинчилик туғдирарди. Улар эслаб қолишлари жуда мушкул бўлган. Алихан эса қисқа ва эсда қоладиган. Тана тузилишим ҳам спортчиларникига ўхшагани учун Алихан дейишим билан уларнинг кўз олдига боксёр Мухаммад Али келарди ва уларга эслаб қолиш анча осонлашарди.

    Спорт

    Ҳаётимни спортсиз тасаввур қила олмайман. Деярли ҳар куни спорт залига бораман. Актёр бўлиш орзуси туғилгач, ташқи кўринишимга катта аҳамият қаратадиган бўлдим. Ҳар куни тренажёр залига бориб, тинмай шуғулланардим. Шу одатим ҳозир ҳам сақланиб қолган.

    Фото: MyDay

    Фото: MyDay

    Фото: MyDay

    Фото: MyDay

    Уйланишим

    Уйланишим учун ота-онам билан бирга Тошкентдаги бутун таниш-билишлар қиз қидиришган десам, ёлғон бўлмайди. Ростини айтсам, ўз маликамни топгунимга қадар 100 дан ортиқ қизлар билан учрашиб кўрдим, лекин юрагим жиз этадиганини учратмадим. Тақдирни қаранг, бир куни менга бир қизнинг суратини кўрсатишди, лекин суратдаги қизнинг дугонаси эътиборимни тортди. Суриштириб кўрдим ва айнан шу қиз менинг кўнглимдан жой олди.

    Фото: MyDay

    Фото: MyDay

    Фото: MyDay

    Фото: MyDay

    Оилам

    Мен оиламни, рафиқам ва фарзандларимни жуда ҳам қадрлайман. Уларга иложи борича кўпроқ вақт ажратишга ҳаракат қиламан. Кўринишимдан қаттиққўл ва жаҳлдорга ўхшасам ҳам, аслида жуда меҳрибонман.

    Фото: MyDay

    Фото: MyDay

    Фото: MyDay

    Фото: MyDay

    Фото: MyDay

    Фото: MyDay

    Рафиқаси Алихан ҳақида

    Турмуш ўртоғим жуда ҳам меҳрибон ота. Айниқса қизимизга меҳри бўлак. Ҳозирда бир қиз ва бир ўғилнинг ота-онасимиз. Мен уларга ишонганим туфайли рашк қилмайман. Уларни жуда ҳам ҳурмат қиламан. Қолаверса, улар бизга доимо вақт ажратадилар. Мен уларнинг танлаган касбларини тушунишга ва уларни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиламан.

    Фото: MyDay

    Фото: MyDay
    22.10.2017, 10:18   Изоҳ (0)   125835
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ҳамма — пахтага»: Ўзбек шоу-бизнеси теримга чиқди

    21.10.2017, 16:12

    Камбоджадаги «Голос» лойиҳаси иштирокчиси собиқ эри томонидан ўлдирилди

    20.10.2017, 16:37

    Россияда актёр Владимир Этушдан пул ўғирлаш ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

    20.10.2017, 16:07

    ЎзМУда Чингиз Айтматовнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган кўргазма иш бошлади

    18.10.2017, 17:50

    Москвада Дмитрий Марянов билан видолашув маросими бўлиб ўтмоқда 

    18.10.2017, 14:48

    Россиялик актёр Дмитрий Маряновнинг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилди

    17.10.2017, 10:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лайло, Раҳматилла Мирзаев ва қотиллик қурбони бўлган бошқа ўзбекистонлик машҳурлар

    Шоу-бизнес | 4 август, 17:55

    Дубайда биринчи виртуал оила яратилди (видео)

    Дунё | 4 август, 17:45

    Улуғбек Қодиров 42 ёшда: актёр машҳурлик чўққисида нега АҚШга кетганди?

    Шоу-бизнес | 4 август, 17:35

    Давлат бюджетига қайси солиқ тури энг кўп даромад келтираётгани очиқланди

    Иқтисодиёт | 4 август, 17:25

    “Челси” “Барселона”га Фермин Лопес учун Кристофер Нкункуни таклиф қилди

    Спорт | 4 август, 17:17

    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

    Реклама | 4 август, 16:30

    Тошкентда 2 нафар шахс ташкилот идорасидан ичида 560 минг АҚШ доллари бўлган сейфни ўмариб кетди

    Ўзбекистон | 4 август, 17:15

    600 нафар исроиллик собиқ амалдор Трампдан Ғазо урушини тўхтатишда ёрдам сўради

    Дунё | 4 август, 17:00

    Ўзбекистон АҚШдан пахта сотиб олиши мумкин

    Ўзбекистон | 4 август, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.