Россиянинг «Эхо Москви» радиостанцияси журналисти Татьяна Фельгенгауэрга номаълум шахс пичоқ билан ҳужум уюштиргани акс этган видеолар таҳририят томонидан эълон қилинди, деб ёзади «Газета.ru».
Видеода эркакнинг бинога кириб, қўриқлаш постига яқинлашгани, сўнг қоровулга ҳужжатларни узатгани акс этган. Қоровул ҳужжатларни текшираётган пайтда эркак унга қарата баллончадан газ пуркаган.
Шундан сўнг у турникетдан ошиб ўтиб, бино ичкарисига кириб кетган.
23 октябрь куни номаълум эркак радиостанция биносига бостириб кириб, журналист Татьяна Фельгенгауэрнинг томоғига пичоқ билан жароҳат етказган эди.
Изоҳ (0)