Япония бош вазири Синдзо Абэ Шимолий Кореяга нисбатан қатъий ва кескин сиёсат юритишини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Сайловларда ваъда берганимдек, Шимолий Кореяга нисбатан кескин ёндашувни таъминлаш биринчи галдаги вазифам бўлади. Бу қатъий дипломатияни талаб қилади», — деди бош вазир.
22 октябрь, якшанба куни бўлиб ўтган Япония парламентининг қуйи палатасига сайловларда Абэ бошчилигидаги Либерал-демократик партия ва «Комэйто» партиясидан иборат ҳукмрон коалиция жами ўринларнинг учдан икки қисмини қўлга киритди.
Қуйи палатада 465 ўрин бўлиб, ЛДПга 281, «Комэйто» партиясига 29 та депутатлик мандати насиб этди.
Изоҳ (0)