Швеция КХДРдан қирқ йил олдинги қарзини тўлашни талаб қилди. Бу ҳақда KBS радиостанцияси EKN суғурта компаниясининг ҳисоботига асосланиб маълум қилди, деб хабар берди «ТАСС».
KBS’нинг кўрсатишича, КХДР Швеция олдидаги қарздор 16 давлатнинг умумий миқдордаги маблағларини 45 фоизини ташкил этади — бу 330 миллион доллар демакдир. «Шу билан бирга КХДР — Скандинавия давлатидан қарздор бўлиб, қайтаришга ҳаракат ҳам қилмаган ягона мамлакат», — дея таъкидлайди радиостанция.
1974 йилда КХДР Швециядан бир неча минг Volvo маркасидаги автомобилларни ва бошқа турдаги товарларни сотиб олган. Етказиб бериш амалга оширилган, бироқ Пхеньян турли сабаблар билан пулни ўтказиб бермаган.
Дастлабки қарз 73 миллион долларни ташкил этган, аммо қирқ йилдан буён унинг фоизлари сабаб 4,5 баробарга ошиб кетган. «Шимолий Корея қарзларни тўлаш талабига ҳеч қандай жавоб бермаяпти», — деб хабар қилади KBS.
2014 йилда Россия КДХРга Совет иттифоқи даврида берилган кредитлар учун қарийб 10 миллиард долларлик қарзидан кечиб юборган эди.
Изоҳ (0)