IPO бўйича En+ Group plc компаниясининг ҳар бир GDRʼи учун нарх оралиғи 14—17 доллардан баҳоланмоқда. Шундай қилиб бутун компания (янги акцияларни жойлаштиришдан олдинги маблағлар келиб тушгунига қадар) 7—8,5 миллиард долларга баҳоланди, деб хабар берди «Ведомости».
Қўшимча жойлаштириш вариантини ҳисобга олмаса, битим ҳажми капитал ўсишининг 15,8—18,8 фоизини ташкил қилиши мумкин.
En+ инвесторларига 1 миллиард долларлик янги ва мавжуд қоғозлар таклиф қилинади, бироқ бу қанча пропорцияни ташкил этиши ҳақида компания маълумот бермади. Шунингдек, яна 500 миллион долларлик акциялар АnАn Group жойлаштирилган нарх бўйича сотиб олади.
Изоҳ (0)