• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Пахтакор» келган ўйинда «Навбаҳор» жарима тўлаганди. Энди шундай ўйиндан кейин «Бухоро» 55 миллионга тушди

    Тошкентнинг «Пахтакор» клубига қарши Олий Лиганинг 25-турида майдонга тушган «Бухоро» футбол клуби 55 миллион сўм жаримага тортилди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: «Sports.uz»

    Фото: «Sports.uz»

    Беллашувда можароли вазиятлар юзага келгани айтилган. ПФЛ бунда умумий гаплар билан чекланган бўлиб, конкрет нималар бўлганига ойдинлик киритмаган. «Бухоро» футбол клуби тартиб тўлиқ таъминланмаганликда, клуб расмий ходимларининг белгиланган тартиб-интизом ва қоидаларга тўлиқ риоя этмаганликда, шунингдек, учрашув расмийларининг хавфсизлигини етарли даражада таъминланмаганликда айбланган.

    Оқибатда ПФЛ алоҳида мажлис чақирган, видеоёзувларни ўрганиб чиққан. Кейин эса учрашув назоратчиси ҳамда ПФЛ вакилининг билдиргисини инобатга олиб, Ўзбекистон ярим ҳаваскор ва ярим профессионал футбол клублари ўртасидаги мусобақа регламенти, Тартиб-интизом кодекси 5-моддасига асосан «Бухоро» клубини жаримага тортишга қарор қилган.

    Эндиликда «Бухоро» клуби регламент 5-моддасининг бир нечта бўлимига кўра айбланувчи мақомидадир. Жумладан, клуб 1-бўлим, 5.4-бандга асосан 20 миллион сўм, 5.6-бандга асосан 5 миллион сўм, 5.9-бандга асосан 10 миллион сўм, 5.10-бандга асосан яна 10 миллион сўм, 2-бўлим, 5.36-бандга асосан қўшимча 10 миллион сўм, жами — 55 миллион сўм тўлашга мажбур этилади.

    Шунга ўхшаш вазият яна такрорланадиган бўлса, «Бухоро» футбол клуби ўз майдонидаги учрашувларни мухлисларсиз ёки нейтрал стадионларда ўтказишга мажбур этилиши мумкин.

    «Пахтакор» икки тур аввал Наманганда «Навбаҳор» меҳмони бўлганида, мезбонлар жаримага тортилганди. Кейин «Пахтакор»нинг Тошкентдаги «Қўқон—1912»га қарши учрашувидан кейин 4 нафар ҳакам ва бир назоратчи мавсум якунига кўра футболдан четлатилганди. Маълумот учун, «Пахтакор» навбатдаги турни 26 октябрь куни «Бунёдкор»га қарши ўтказади.

    Дўпписини ол деса... Қанот ҳаками хато қилди, ЎФФ эса 4 ҳакам ва назоратчини футболдан четлатди

    Матбуот анжуманига футбол фанатларини киритган «Навбаҳор» ПФЛ томонидан жаримага тортилди

    Бунгача «Championat.asia» нашри журналисти Шаҳбоз Беғамов «Бухоро» — «Пахтакор» ўйинида иштирок этиб, стадион сухандони тошкентликлардан Игорь Сергеев алмаштирилаётганда футболчини Игорь Бабаян деб қасддан таништиргани ва уни ерга ургани, бухороликлар дарвозасига ҳакам Шерзод Қосимов томонидан пенальти белгилангач эса клуб камерачиси ва сухандони ПФЛ вакилини ҳақорат қилгани ҳақида ёзганди. «Sports.uz» эса беллашув видеосини сайтига жойлади.

     Норасмий маълумотларга кўра, хавфсизлик хизмати ходимлари ўз вазифасини тўлиқ бажармаган ва мухлислар кириш мумкин бўлмаган жойларда юраверган. ПФЛ конкрет маълумотларни эълон қиладими ёки йўқ — аниқ эмас.

    23.10.2017, 20:24   Изоҳ (0)   16945
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Барселона»га референдум сабаб Испания чемпионати ўйинини қолдиришга рухсат берилмади. У «Лас-Пальмас»га қарши мухлисларсиз ўйнайди

    01.10.2017, 19:33

    «Барселона»нинг «Лас-Пальмас»га қарши ўйини Каталониядаги тўқнашувлар сабаб қолдирилди

    01.10.2017, 18:34

    Франциядаги футбол учрашуви вақтида 100 нафар мухлис трибунадан қулади. 29 киши жароҳатланди (видео)

    01.10.2017, 14:02

    Каталония мустақилликка эришса, ФИФА Испанияни ЖЧ—2018 дан четлатиши мумкин

    01.10.2017, 13:17

    Жаҳоннинг энг қиммат футболчиси қандай ҳаёт кечирмоқда? Бразилиялик Неймар Парижга кўчиб ўтганига бир ярим ой бўлди

    27.09.2017, 19:35

    Фото: Истанбул дербисида бурчак зарбаларини амалга ошириш — жуда хавфли

    26.09.2017, 17:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.