Япониянинг ҳукмрон Либерал-демократик партияси коалиция бўйича иттифоқдоши «Комейто» партияси билан 1 ноябрь куни парламент сессиясини чақириш тўғрисида келишиб олди. Токиода бўлиб ўтган икки партия бош котиблари учрашувида шундай қарор қабул қилинди, дея хабар беради «ТАСС».
Сессия 22 октябрь, якшанба куни ўтказилган парламент қуйи палатасига ялпи сайловлардан кейинги биринчи сессияси бўлади. Унда бош вазир Синдзо Абэ бошчилигидаги ҳукмрон коалиция палатадаги 465 ўриннинг учдан икки қисмидан кўпроғини қўлга киритди.
1 ноябрда парламентда Абэ ҳукумат раҳбари лавозимига қайта сайланиши кутилмоқда. Шу куннинг ўзида у ҳукумат таркибини эълон қилади. Yomiuri нашри вазирларнинг барчаси ўз лавозимини сақлаб қолишини тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)