Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Қудратилло Абдуқаҳҳоров 18 ноябрь куни Лас-Вегасда ҳисоб бўйича ўзининг 13-жангини ўтказади. Бу ҳақда «Оламспорт» нашри хабар берди.
66,7 килограмм вазн тоифасида жанглар ўтказиб келаётган Абдуқаҳҳоров мураббий Илгар Алиев қўл остида Филиппин пойтахти Манилада машғулот ўтказмоқда. У 15 ноябрь куни АҚШнинг Невада штатига жўнаб кетади.Жангда ўзбекистонлик боксчига ким рақиб бўлиши ва унинг неча раунддан иборат экани яқин кунларда ошкор этилади. Абдуқаҳҳоровнинг айтишича, унда чемпионлик камари учун фақатгина 1 та жанг қолган. Бу йўлда спортчи АҚШдаги илк жангида зафар қучиши керак бўлади.
Қудратилло Абдуқаҳҳоров ҳозирга қадар профессионал рингда 12 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг барчасида рақибларини мағлуб этган. 8 та жангида нокаут билан зафар қучган.
Изоҳ (0)