Камбожадаги «Голос» лойиҳаси иштирокчиси 23 ёшли Сан Срейлай собиқ эри томонидан отиб ўлдирилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Сан Срейлай гўзаллик клиникасида муолажа олаётган вақтда собиқ эри уни таъқиб қилган. Аёлдан 30 ёш катта бўлган эркак тўппонча ёрдамида уни отиб ташлаган, аёлнинг жони узилганига ишонч ҳосил қилганидан сўнг ўз жонига қасд қилган.
Айни вақтда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳолат бўйича суриштирув ишларини олиб бормоқда. Жуфтликнинг икки нафар ўғил фарзанди бор.
Марҳуманинг синглиси берган маълумотларга кўра, Сан Срейлай турмуш ўртоғи билан тобора чуқурлашиб бораётган зиддиятлар туфайли ажрашган эди.
Изоҳ (0)