Актёр Дмитрий Марянов билан видолашув маросими Россия кинематографчилар марказий уйида бўлиб ўтади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Видолашув Кино уйининг катта зали фоесида 18 октябрь, чоршанба соат 11:00 дан 13:00 гача бўлиб ўтади. Дмитрий Химки қабристонида дафн этилади», — маълум қилди актёрнинг агенти Алевтина Кунгурова.
Дмитрий Маряновнинг ўлими сабаби сифатида томирда ивиб қолган қоннинг узилиши кўрсатилмоқда.
Россия Тергов қўмитаси актёрга ўз вақтида ёрдам кўрсатилмагани ҳолати бўйича жиноий иш қўзғади. Бунга Москва вилоятидаги Лобна шаҳри медиклари Маряновга тезкор тиббий ёрдам кўрсатмагани ва у танишлари автомобилида касалхонага боришга мажбур бўлгани ҳақидаги мақолалар сабаб бўлди.
Изоҳ (0)