13—15 октябрь кунлари Навоий шаҳрида Европа киноси кунлари ўтказилди. Бу ҳақда «Nuz.uz» хабар бермоқда.
Фестиваль «Ўзбеккино» миллий агентлиги, «Навоийкино» ҳудудий бўлинмаси ва Евроиттифоқ делегацияси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Фильмлар намойиши шаҳар марказидаги Ёшлар марказида бўлиб ўтди.
Кинофестивалда Франция, Финляндия, Швейцария, Германия ва Буюк Британия киноижодкорлари томонидан суратга олинган олтита фильм тақдим этилди.
Изоҳ (0)