Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Чингиз Айтматовнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган кўргазма иш бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Унда Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва қатор жамоат ташкилотлари вакиллари, адабиётшунос олимлар, шоир ва ёзувчилар, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар қатнашди.
Университет ректори А.Мараҳимов, Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Д.Сиддиқов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари С.Саййид ва бошқалар Чингиз Айтматов бетакрор ижоди билан Ўзбекистон – Қирғизистон халқлари ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшган буюк адиб эканини алоҳида таъкидлади.
Кўргазмадан Чингиз Айтматовнинг ана шундай дурдона асарлари, адиб ҳақидаги хотиралар, мақолаларнинг электрон нусхалари, ёзувчининг ҳаёти ва ижоди тасвирланган фотосуратлар ўрин олган.
Изоҳ (0)