Индонезияда итлар ва ёввойи тўнғизлар ўртасидаги тирик қолиш учун жанглар ҳамон оммабоплигича қолмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Жанг аренасига жангари ит (кўпроқ питбультерьер) ва ёввойи ҳайвон қўйиб юборилади. Жангда иштирок этиш кучукнинг ўлчамига қараб, 15 доллардан 150 долларгача нархланади. Агар ит ғалаба қозонса, унинг эгаси икки минг долларни қўлга киритади.
Бундай «машғулот» Ғарбий Явада 1960 йиллардан буён ўтказиб келинади. Маҳаллий аҳолининг аксарияти бу жангларни криминал деб ҳисобламайди ва унда ов элементларини кўради.
Бироқ ҳайвонлар ҳимоячилари бошқа фикрда. «Бу ҳайвонларга қарши жиноят. Ҳукумат ва нотижорат ташкилотлар бу мусобақаларга чек қўйиши керак», — дейди Индонезия ҳайвонлар ҳимоячиси Марисон Гуачино.
Итларни кўпайтирувчи Агус Бадуд жанглар маҳаллий аҳолига қўшимча даромад келтиришини таъкидлайди.
Изоҳ (0)