Наманган вилоят хотин-қизлар қўмитаси навбатдан ташқари бошқарув йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳилола Юсупова бошқа ишга ўтганлиги мунасабати билан лавозимидан озод этилди.
Ушбу лавозимга 2011 йилдан бери вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси бўлиб ишлаб келган Зулайҳо Маҳкамова номзоди таклиф этилди ва бошқарув аъзолари томонидан маъқулланди.
Йиғилишда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева ва вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.
Изоҳ (0)