2017 йил 17 октябрь куни соат 19:40 да Сирдарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчисига «Гулистон—Тошкент» автомобиль йўлида Nexia автомобили ҳамда Т-28 русумли трактор иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ва ичида одам қисилиб қолганлиги тўғрисида хабар келиб тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати маълум қилди.
Бошқарма қутқарув отряди навбатчи қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, Nexia ичида қисилиб қолган фуқарони махсус асбоб-анжомлар ёрдамида автомобилдан чиқариб олди.
Жабрланган фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, Сирдарё тумани тез тиббий ёрдам ходимларига топширилди. Ўз вақтида кўрсатилган ёрдам натижасида унинг ҳаёти сақланиб қолинди.
Изоҳ (0)