Ироқ суди Курдистон вице-президенти Косрат Расулни ҳибсга олишга рухсатнома чиқарди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Ироқ Курдистони президентининг ўринбосари охирги чиқишида Киркукка кирган Ироқ ҳукумат қўшинларини «босқинчилар» деб атади. Энди у етти йилгача қамоқ жазосини олиши мумкин.
13 октябрь куни Косрат Расул Киркук ҳудудига «Пешмерга»нинг 6 минг кишилик отрядини ташлашга кўрсатма берган эди. Ўз навбатида, Ироқ ҳукумати курд гуруҳлари ҳудудни 48 соат ичида тарк этишини талаб қилди.
15 октябрь куни Курдистон федерал ҳукумат талабини бажаришдан бош тортди. 16 октябрда ҳукумат қўшинлари Киркуни деярли қаршиликсиз эгаллади.
Изоҳ (0)