Туркиянинг Ширноқ вилоятидаги кўмир конидаги ўпириш оқибатида 7 нафар кончи ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ҳодиса жойига қутқарувчилар ва шифокорлар етиб келди. Икки кончини қутқаришга муваффақ бўлинди.
Ҳалок бўлганлар жасади Ширноқ шаҳри касалхонасига олиб келинди.
Туркия энергетика ва табиий ресурслар вазирлигига кўра, конда фаолият юритиш учун лиценсия бўлмаган. Корхона 2013 йилда бундан маҳрум бўлганди.
Изоҳ (0)