АҚШ Давлат департаменти мамлакат элчихоналари ва консулликларига 6 мамлакат фуқароларига визалар беришни тиклаш ҳақида кўрсатма берди. Бу ҳақда «Газета.ru» маълум қилди.
«Гавайи округ суди Давлат департаменти президентнинг Чад, Эрон, Ливия, Сомали, Сурия ва Эрон фуқароларига тааллуқли фармойишини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи ордер қабул қилди. Шу сабабли элчихоналар ва консулликларимизга бу давлатлар фуқароларига визалар бериш жараёнини тиклаш ҳақида кўрсатма берилди», — деди Давлат департаменти вакили.
Президент Трамп фармойишининг Шимолий Корея ва Венесуэла фуқароларига тегишли қисми ўзгаришсиз қолди.
Изоҳ (0)