АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтонда, Heritage Foundation’даги чиқиши чоғида фуқароларни Христофор Колумб шарафига ўрнатилган ҳайкалларни бузиб ташламасликка чақирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Трампга кўра, «америкаликлар тарихини йўқ қилиши эмас, сақлаб қолиши керак».
«Улар энди Христофор Колумб ҳайкалларини йўқ қилишга уринмоқда. Кейин нима бўлади? Буни тўхтатиш керак, бу бизнинг меросимиз», — деди АҚШ президенти.
Эслатиб ўтамиз, август охирида номаълум шахслар Нью-Йорк штатининг Йонкерс шаҳрида Колумб ҳайкалини бузиб ташлади. Мамлакатдаги айрим кучлар Американинг 1492 йилда европаликлар томонидан кашф этилиши туб аҳоли қириб юборилишига олиб келди, деб ҳисоблайди.
Изоҳ (0)