Португалиянинг марказий ва шимолий қисми ҳамда Испаниянинг Галисия автоном ҳамжамияти шимоли-ғарбини қоплаб олган ёнғинлар оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Ўтган ҳафта охиридан бери ёнғинлар тинмаётган Потугалияда 71 киши жароҳат олди. Бедарак йўқолган деб ҳисобланган 7 кишидан 6 нафарини қутқаришга муваффақ бўлинди.
Португалияда 4 кун мобайнида ўрмон ёнғинлари 240 минг гектар майдонни қамраб олди. Мамлакатда ёнғин қурбонлари хотирасига 4 кунлик мотам эълон қилинди.
Галисияда 4 киши ёнғин қурбони бўлди.
Euronews телеканалига кўра, 17 октябрь, сешанба кунги ёмғир ниҳоят ёнғинларни бартараф этишга кўмак берди.
Изоҳ (0)