Россия федерал хавфсизлик хизматининг Татаристондаги бошқармаси ходимлари ИИВ ва Росгвардия билан биргаликда «Ҳизб ут-Таҳрир»нинг 8 нафар аъзосини қўлга олди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«2017 йил 17 октябрда ‘Ҳизб ут-Таҳрир’нинг Алметевскдаги ҳалқаси аъзолари томонидан фойдаланиб келинган 8 манзилда тинтув ўтказилди. Тадбир натижасида 8 киши, жумладан, ҳалқа етакчилари қўлга олинди», — дейилади бошқарма матбуот хизмати хабарида.
Тинтувлар давомида кўплаб тақиқланган китоблар, ёллаш ишлари бўйича ҳисоботлар, Татаристонда тарғибот ишлари олиб борилганини тасдиқловчи ҳужжатлар топилди.
Изоҳ (0)