Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари соҳавий хизмат ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент автомобиль йўллари институтига ўқишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, 6000 АҚШ долларини олиб ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
Мирзо Улуғбек туманида 17 октябрь куни 2014 йилнинг октябрь ойида 1970 йилда туғилган Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри Амир Темур кўчаси 11-уйда яшовчи Х.У ва 1974 йилда туғилган муқаддам судланган ТТЗ 1—7-уйда яшовчи Н.Слар ТТЗ 1—5-уй олдида 1972 йилда туғилган Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри 1-кичик даҳа 43-уйда яшовчи М.Ннинг ўғли 1992 йилда туғилган А.Ани Тошкент автомобиль йўллари институтига ўқишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, 6 000 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжига сарфлаб юборганлиги аниқланиб, ушланди
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ томонидан фуқаролар Х.У ва Н.Сларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)