16 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси расмий ташриф билан Эрон Ислом Республикасига жўнаб кетди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон делегациясини Теҳрон аэропортида Эрон ташқи ишлар вазири Иброҳим Раҳимпур кутиб олди.
Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний, вице-президенти Сурен Саттарий томонидан қабул қилинади ҳамда Эрон ташқи ишлар вазири Жaвaд Зариф ва бошқа давлат ва тижорат тузилмалари раҳбарлари билан учрашувлар ва музокаралар ўтказади, шунингдек, Ўзбекистон-Эрон бизнес-форумида иштирок этади.
Изоҳ (0)