Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистонга боришни кўпдан бери орзу қилиб келган. Бу ҳақда у Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

«Ўзбекистон ва унинг пойтахти билан учрашишни кўпдан бери кутаётгандим. Тошкентда муҳтарам президент Шавкат Мирзиёев қабул қилди. Шавкат Миромоновичга дўстона ва самимий суҳбат учун миннатдорлик билдираман. У киши отам, Чеченистоннинг биринчи президенти Аҳмад ҳожи Қодировни сиртдан жуда яхши билгани, терроризмга қарши курашидан хабардор эканлиги мен учун янгилик бўлди. Бу ҳақда отамнинг устози, оиламизнинг яқин дўсти шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф у кишига кўп гапириб берган экан», — таъкидлади Қодиров.

Чеченистон раҳбарига кўра, Шавкат Мирзиёев билан мулоқоти давомида Ўзбекистон ва Чеченистон ўртасида яқин алоқалар ўрнатиш, уларга тизимли тус бериш ва юқори даражага олиб чиқиш ҳақида келишиб олган. Иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, маданият, спорт, инвестиция сиёсати бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалалари муҳокама этилган.

«Ўзбекистон халқи Аллоҳнинг инояти билан Шавкат Миромонович тимсолида халқи, мамлакатини чексиз севадиган, бутун ҳаётини Ватанга хизмат қилиш учун бағишлашга тайёр ҳақиқий етакчига эга бўлганига ишонч ҳосил қилдим. У Ўзбекистонни иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан ривожланган, барқарор давлатлар қаторига қандай олиб чиқишни билади! Шавкат Миромоновичга ўзига қулай вақтда Чеченистонга ташриф буюришни таклиф этдим! Президент Грознийга келишни ваъда қилди!» — дейилади Рамзан Қодиров Instagram’даги саҳифасида қолдирган ёзувда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“100 га яқинидан 73 таси янгиланди”. Деҳқонободдаги жин кўприкларнинг нечтаси янгиланганига аниқлик киритилди (видео)
Спорт
Лионель Месси MLS‘га ўтса, лига клублари футболчининг маошини тўлашга ёрдам беришга тайёр
Маҳаллий
Ўзбекистонда февраль ойида 25 млрд сўмлик ноқонуний давлат харидлари аниқланди