Каталония раҳбари Карлес Пучдемон Мадриднинг талабини бажариш ва минтақа мустақилликни эълон қилган ёки йўқлигини аниқ айтишдан бош тортди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Пучдемон Испания бош вазири Мариано Рахойга мактубида Каталония ва Мадрид ўртасида икки ойлик мулоқотни бошлашни таклиф қилди.
Шунингдек, мустақиллик тўғрисидаги референдум ўтказилгани сабабли «Каталония халқи ва ҳукуматига қарши репрессиялар»ни тўхтатишга чақирди.
Мадрид ҳозирча Пучдемоннинг баёнотига ҳеч қандай муносабат билдирмади. 16 октябрь куни Испания расмийлари томонидан Каталония раҳбарига мустақиллик тўғрисидаги декларация юзасидан жавоб бериш учун ажратилган муҳлат якунига етади.
Изоҳ (0)