Олимлар икки нейтрон юлдузининг бирикишидан келиб чиққан гравитацион тўлқинларни қайд қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Бундай натижа тарихда биринчи марта қўлга киритилди. Илгарилари олимлар қора туйнуклар келтириб чиқарган гравитацион тўлқинларни қайд қилган эди.
Гравитацион тўлқинлар 2017 йил 17 августида қайд қилинди. Унинг манбаи Қуёш массасидан 1,1 ва 1,6 марта катта бўлган икки нейтрон юлдузининг бирикиши бўлди. Улар Ердан 130 миллион ёруғлик йили нарида эди.
Манба биринчи марта бу қадар яқин масофада қайд қилиниши. Олдинги тўлқинлар миллиард ёруғлик йили наридан етиб келарди.
Изоҳ (0)