Хитой давлат астрономия обсерваторияси мутахассислари рентген нурланишлари билан ишлашга ихтисослашган дунёдаги энг йирик телескоп ёрдамида икки пульсар — кичик нейтрон юлдузларини аниқлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Радионурланишнинг кучли импулсларини тарқатувчи нейтрон юлдузлардан бири 1,83 сония айланиш даврига эга ва Ердан 16 минг, иккинчиси эса 4,1 минг ёруғлик йили узоқликда (айланиш даври—0,59 сония) жойлашган.
Ҳозирги пайтда астрономлар 2 мингдан ортиқ нейтрон юлдузлари маълум, бироқ Сомон йўлида ўн минглаб кашф этилмаган пульсарлар яширингани тахмин қилинади.
Изоҳ (0)