Николай Басков ва телебошловчи Виктория Лопиреванинг 5 октябрга мўлжалланган тўйи хонанданинг онаси туфайли бекор қилинди. Бу ҳақда 7MedNews хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Басковнинг онаси 5 октябрда отасидан айрилган ва бу кунни мотам сифатида нишонлайди. Шу сабабли у тантанада иштирок этолмас эди.
Хонанда Андрей Малаховнинг эфирларидан бирида тўй кўпчилик буни пиар деб ҳисоблагани сабабли ҳам бекор қилинганини билдирди.
«Тўй билан боғлиқ хабар барчани оёққа турғазди ва негадир иккимизга нисбатан алоҳида қизиқиш уйғотди. Шу сабабли буни йўққа чиқаришга қарор қилдик. Кейин, ҳамма тинчланиб, бу пиар эканлиги ҳақида хулосага келиб бўлганидан сўнг тўсатдан сюрприз уюштирамиз!» — деди Басков.
Изоҳ (0)