Анжелина Жоли, Женнифер Лоуренс, Даррен Аронофски ва Фаррел Уильямс франциялик режиссёр аёл Аньес Варданинг Faces Places («Юзлар, жойлар») номли ҳужжатли фильми премьерасига келди, деб ёзади «Metronews.ru».
Анжелина Жоли унга хос бўлмаган кайфиятда эди — у кўп табассум қилди ва ҳатто ҳазил-ҳузул қилиб, кулишиб, Аньес билан ҳар турга кириб расмга тушди, деб ёзади нашр. Қора кўйлак кийиб, елкасига шарф ташлаб олган актриса ёш, тетик ва жуда бахтиёр кўринди.
Нашр таъкидлашича, Брэд Питт билан никоҳи сақлаб қолиниши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлардан кейин Анжелина Жоли жамоат тадбирларида тез-тез кўриниш берадиган бўлди.
Изоҳ (0)