Актриса Анжелина Жоли Harper’s Bazaar журналининг ноябрь сони учун қоплонлар билан фотосессияда иштирок этди, деб ёзади 7MedNews.
Актрисани суратларда жуда нафис ва латиф либосларда кўриш мумкин. Аммо кадрлардан латофат билан бирга, экстремаллик нафаси ҳам уфуриб турибди, дейилади хабарда. Ахир Жоли ҳақиқий йиртқичлар — қоплонлар билан битта кадрда кўриниш берди. Суратлар Африка чангалзорлари фонида олинди.
Изоҳ (0)