Луис Фонсининг Despacito қўшиғига ишланган клип YouTube’да тўрт миллиард марта томоша қилинди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Биз Youtube’да энг кўп кўрилган видео сифатида тарихга кирдик. Лекин биз буни нишонлаш ўрнига клип суратга олинган жойни қайта тиклаш ишларига эътиборимизни қаратмоқчимиз», — деб ёзди хонанда клип суратга олинган Пуэрто-Рико оролининг довул оқибатида зарар кўрганига ишора қилиб.
Изоҳ (0)