MyDay санъаткорларнинг саҳнада ва кундалик ҳаётда қандай услубда кийинишни афзал кўришини акс этган фотосуратларни тақдим этди.
Хонанда Нилуфар Усмонова
Тўрт фарзанднинг онаси, хонанда Нилуфар Усмоновани саҳнада башанг либосларда кўриш мумкин бўлса, ҳаётда дид билан танланган, қулай ва оддийлик тарафдори эканлигини кузатиш мумкин.
Хонанда Шаҳзода
Шаҳзода саҳнада ҳам, кундалик ҳаётда ҳам доим нафис кўриниш тарафдори эканлиги ҳеч кимга сир эмас.
Хонанда Райҳон
Райҳон саҳнага мухлислар қаршисига ўта ёрқин ва дабдабали либосларда чиқса, ҳаётда қулай ва бежирим кўринишда юради.
Актриса ва бошловчи Райҳон Уласенова
Актриса касби туфайли доим оммавий тадбирларда башанг либосларда кўриниш берса, кундаликда қулайликни афзал кўради.
Актриса Шаҳзода Муҳаммедова
Шаҳзода Муҳаммедова серқирра ижодкор бўлганлиги боис саҳна либосларини одатда ўзи яратади. Улар барчаси бетакрор ва гўзал. У ҳаётда ҳам доим кўркам кўринишда.
Актриса Ситора Фармонова
Актрисанинг саҳна ва кундалик либослари замонавий.
Хонанда Лейли
Тадбирларда нафис либосларни ҳуш кўрувчи хонанда кундалик ҳаётда қулай тарзда кийинади.
Хонанда Умидахон
Умидахон саҳнада ҳам, кундалик ҳаётда ҳам либосларига синчковлик билан ёндашади.
Изоҳ (0)