Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган хусусий тадбиркорга қарашли савдо дўконларида ёнғин рўй берди.
«Дарё» манбаларига кўра, дўконлар Зангиота тумани Хонобод ҚФЙ Нурли Ҳаёт кўчаси 85-уй манзили бўйича жойлашган.
Ёнғин бугун, 15 октябрь куни соат 4:00 да қайд қилинди.
Ҳозирда ёнғин ўчирилган. Воқеа сабаблари аниқланяпти.
Изоҳ (0)