Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида 15 октябрь куни Россия киноси ҳафталиги бошланди. Бу ҳақда «Nuz.uz» хабар бермоқда.
Ҳафталик Росссия маданият вазирлиги, «Фестсинема» кинокомпанияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, «Ўзбеккино» миллий агентлиги ва Кинематографияни ривожлантириш маркази ҳамкорлигида ўтказилмоқда.
Унинг очилиш маросими 16 октябрь, душанба куни 16:00 да Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтади.
Россия делегацияси таркибида репортер ва продюсер Михаил Дегтярь, оператор Алишер Ҳамидхўжаев, продюсер Наталья Иванова, Россияда хизмат кўрсатган артистлар Светлана Тома ва Эвклид Кюрдзидис, актёр Александр Песков бор.
Ҳафталик дастури доирасида Россия киноижодкорлари томонидан суратга олинган «Қути», «Катта қишлоқ машъалалари», «Тели ва Толи», «Топилма», «Лиризмлар» ва «Якка-ёлғиз» фильмлари намойиш этилади.
20 октябрга қадар давом этадиган ҳафталикда сеансларга кириш бепул.
Изоҳ (0)