«Юлдузлар жанги: Сўнгги жедай» фильмининг янги трейлери тақдим этилди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
«Фақат бир марта мен бундай кучни кўрганман. Ўшанда у мени қўрқита олмаган. Бироқ энди …», — деб гапирган Люк. Бунда у Рейни ёки Кайло Ренени назарда тутган. Шунингдек, трейлерда 2016 йилнинг декабрь ойида вафот этган Керри Фишер томонидан яратилган Лея Органа ҳам пайдо бўлади.
Саккизинчи қисмнинг режиссёри Райан Жонсон бўлган. «Сўнгги жедай» катта экранларга 2017 йилнинг 14 декабрида чиқади.
Изоҳ (0)