АҚШнинг Албукерке шаҳридаги Breaking Bad фильмининг бош қаҳрамони Уолтер Уайт яшаган уйнинг эгалари унинг атрофига икки метрли девор қуришни кўзламоқда. Уйнинг эгалари уй томига пицца улоқтираётган фильм ишқибозларидан безор бўлди. Ишқибозлар фильмдаги Уайт уйидан чиқиб, пиццани гаражнинг томига отиб юборган саҳнани такрорламоқда, деб ёзади Meduza.
Квинтаналарнинг айтишича, ҳар ҳафта уларнинг уйига тахминан юз киши келади. Фильм ишқибозларининг кўпчилги шунчаки суратга тушади, бироқ томга пицца улоқтирадииган ва ҳовлидан тош ўғирлайдиганлари ҳам бор. Жоанн Квинтананинг сўзларига кўра, бир марта ундан яхши кадр чиқиши учун ҳатто гаражни ёпишни ҳам сўрашган.
Сериалнинг яратувчиси Винс Гиллиган ва фильмдаги жойлар бўйлаб саёҳат ташкил қилувчи Фрэнк Сендовал бир неча марта мухлислардан Квинтаналар уйининг томига пицца отмасликни сўраган. Сендовалнинг қайд этишича, унинг шахсан ўзи сайёҳлардан бири отиб юборган пиццани томдан олган.
Оила баланд девор уларни доимий кўнгилхираликлардан, суратга олишлардан ва томдаги пиццалардан халос қилишига умид қилмоқда.
Изоҳ (0)