Россияликлар космонавтлар Жонибеков ва Савиннинг жасорати ҳақида суратга олган «Салют - 7» фильми кинотеатрларда намойиш этилмоқда, деб ёзади My Day.
Режиссёр Клим Шипенконинг картинаси бошқарувини йўқотиб, бошқарувсиз парвоз фазасига ўтган «Салют - 7» орбитал станцияси ҳақида ҳикоя қилади. Вазиятни икки космонавт ўз қўлига олиши мумкин, улар турли қийинчиликлардан ўтиб, Ернинг космик жисм билан тўқнашуви олдини олиши керак.
Владимир Жонибековнинг ролини унинг адаши — Владимир Вдовиченков ижро этди.
Учувчи-космонавт, икки карра Қаҳрамон, авиация генерал майори, Ғазалкент ва Чирчиқнинг фахрий фуқароси Жонибеков Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Искандар қишлоғида туғилиб-ўсган бўлиб, энг кўп космик парвозларни амалга оширган (беш марта) энг тажрибали космонавт ҳисобланади, у парвозларнинг барчасини кема командири сифатида бажарган (бу рекордни ҳалигача ортда қолдира олишмаган, аммо бир мартагина такрорлашган).
Изоҳ (0)