Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қирғизистондаги барча сайлов участкалари ишини якунлади. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.

Фото: «24.kg»

Фото: «24.kg»

Мамлакат Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, жараёнда сайловчиларнинг 40 фоиздан кўпроғи иштирок этди.

2 бюллетенларни кўриб чиқиш якунлари бўйича Социал-демократик партиядан номзод Сооронбай Жээнбеков қарийб 40 фоиз овоз тўплаган.

Расмий якунлар бир неча кундан сўнг, барча бюллетенлар қўлда санаб чиқилганидан кейин маълум бўлади, аммо 1–2 соатдан сўнг дастлабки натижалар эълон қилинади.

Қирғизистон президентлигига номзодини 11 киши кўрсатган. Асосий номзодлар орасида, Жээнбековдан ташқари, Қирғизистоннинг энг бой тадбиркори, мухолиф «Республика Ата-Журт» партияси фракцияси раҳбари Ўмурбек Бабанов бор.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда хизматлар соҳасини ривожлантириш учун 20 трлн сўм кредит ажратилади
Маҳаллий
Ўзбекистонда энергетика тизимида қайта тикланувчи энергия салоҳиятига таянилади
Маҳаллий
Абдуқодир Мўминов товламачилик ва фирибгарликда айбланмоқда