Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Польша мудофаа вазири Антоний Мачеревич марҳум президент Лех Качиньскийнинг самолёти ҳалокатга учрашини тафтиш қилаётган комиссия ушбу Ту-154 нинг борт ўзиёзарида портлаш овози ёзилиб қолганини маълум қилди. У комиссия баҳор ойларида портлаш версиясига келганини, лекин ҳозир бу ҳақда кўпроқ нарса маълум бўлганини таъкидлаб ўтди, деб хабар қилади «Коммерсант.ru».

Фото: «Коммерсант.ru»

Фото: «Коммерсант.ru»

«Биз регистраторлардан бирида портлаш ёзувини топдик. Айни пайтда ёзувни таҳлил қилмоқдамиз ва бошқа ҳар қандай версияларни истисно қилишга уринмоқдамиз», — деди у Gazeta Polskiej клублари раҳбарлари билан учрашув чоғида.

Вазирнинг сўзларига қараганда, кейинги баҳор якунига қадар ҳисобот тайёр бўлади. Унда воқеалар кетма-кетлиги тикланади ва айбдорларнинг исмлари ошкор этилади.

Президент Лех Качиньскийнинг Ту-154 самолёти 2010 йили Россиянинг Смоленск шаҳри аэропортига кириш чоғида ҳалокатга учраган эди. Польша томони бу воқеа қасддан уюштирилган жиноят деган тахминни илгари сурган. Айни пайтда махсус комиссия бу ишни ойдинлаштириш билан шуғулланмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркиядаги зилзила ортидан яна 6 та давлатда ер қимирлаши юз берди (видео)
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон телефон орқали мулоқот қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди