Туркия Қрим портларидан келаётган кемаларни қабул қилмайди. Бу ҳақда Туркия кемачилик палатаси вакили маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Қримдан мамлакатимизга сузиб келаётган кемаларга портларимизга киришга рухсат берилмайди. Мазкур тақиқ исталган байроқ остидаги кемаларга тегишли», — деди палата вакили.
Ушбу қарор Туркия транспорт, кемачилик ва коммуникациялар вазирлиги томонидан қабул қилингани билдирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркия Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаши, Қримнинг Россия томонидан эгаллаб олинишини тан олмаслигини маълум қилганди.
Изоҳ (0)