14—16 сентябрь кунлари Тошкентдаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида Ўзбекистонда «Болалар китоби» III Республика фестивали бўлиб ўтади.
Фестиваль нафақат пойтахтда, балки бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида ҳам ўтказилади.
Байрам кунларида иштирокчи нашриётлар томонидан сўнгги йилларда чоп этилган 500 дан зиёд номдаги янги китобларнинг тақдимотлари, Ўзбекистон халқ шоирлари ва ёзувчилари, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорлари, таниқли ва ёш ижодкорлар билан ижодий учрашувлар, мушоиралар, қолаверса ношир ва матбаачилар билан мулоқотлар бўлиб ўтади.
Фестиваль болалар ва ўсмирлар адабиётини ривожлантириш, келажак авлод маънавиятини юксалтириш ҳамда болалар учун мўлжалланган адабиётлар салмоғини кўпайтириш мақсадида ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)