Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Пешмерга» отрядларининг расмий вакили Жаббор Яварнинг маълум қилишича, курд қуролли кучлари Киркук вилоятини тарк этиш борасида Бағдоддан ҳеч қандай расмий ультиматум олмаган. Яварнинг сўзларига кўра, бу турдаги ультиматумлар Ироқ армияси маҳаллий қўмондонлари даражасида эълон қилинган бўлиши мумкин, бироқ марказий қўмондонлик бу талабни илгари сурмаган ва Ироқ фуқароларига нисбатан куч ишлатмасликка ваъда берган, деб хабар беради «Коммерсантъ».

Шунингдек, Жаббор Яварнинг маълум қилишича, курд ҳукумати Киркукка ҳеч қандай қўшимча кучларни жалб этиш ниятида эмас. «Ҳеч қандай мобилизация йўқ. Ҳа, бизнинг ИШИДга қарши минг километрдан узунроқ мудофаа чизиғимиз мавжуд. Ушбу чизиқ ўз ҳолича қолган ва баъзида кучларнинг ҳаракатига қараб ўзгартириб турилади, бироқ бу чизиққа янги кучлар ўрнашгани йўқ», — дейди Явар.

Аввалроқ, Ироқ ҳукумати курд қуролли кучларидан Киркук вилоятини 48 соат ичида тарк этишини талаб қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ироқ президенти матбуот хизматининг тасдиқлашича, Фуад Маъсум (Ироқ президенти) курд етакчилари билан Сулаймония борасида музокаралар ўтказган, бироқ ОАВлар томонидан Бағдод расмий ҳукумати номидан ультиматум берилгани борасида тарқатилган хабарларни мутлақо рад этган.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова